Излаш
RUUZ

Спорт

Голландиялик мутахассис “Пахтакор” бош мураббийига айланди

“Витесс”, “Аякс” клублари ва Индонезия терма жамоасида тажриба тўплаган мутахассис клуб устозига айланди.

1115views0replies
0

"Пахтакор" ФК

“Пахтакор” клубида Шота Арвеладзенинг ёрдамчи мураббийи сифатида ишлаб келган голландиялик мутахассис Питер Хюистра энди  бош мураббийга айланди. Бу ҳақда клуб расмий Telegram-каналида эълон қилди.  
“Охирги йилларда шакллантирилган ҳужумкор, чиройли ва мухлисларга маъқул келадиган футбол фалсафасига асосланган ўйин услубини янада яхшилаб боришга уриниш шу тариқа давом эттирилади”, - дейилади хабарда.
Питер Хюистра футболчилик фаолиятида “Глазго Рейнжерс”, “Гронинген”, “Твенте” каби таниқли клубларда тўп сурган.
Мураббий сифатида “Гронинген” ёшлар жамоаси, “Витесс”, “Аякс” ва Индонезия терма жамоасида тажриба тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери “Пахтакор”ни бошқариб келган грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе 2020 йил декабрь охирида истеъфо берганди.
1115views0replies
0

Изоҳлар