Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасига ташриф буюрди

Мазкур корхона йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқаради.

1348views0replies
0

president.uz

Бугун, 15 январь куни президент Тошкентнинг Чилонзор туманида ишга туширилган “Gold Moon Tashkent” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.  
Қиймати қарийб 21 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа доирасида йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Италия, Германия ва Туркиядан замонавий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишга 400 дан ортиқ моҳир заргар жалб қилинган. Италиялик дизайнер ва техник ходимлар уларга ўз маҳорат ва тажрибаларини ўргатмоқда.
Қайд этилишича, собиқ “ФОНОН” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси негизида очилган ушбу ширкат маҳсулотлари замонавийлиги, сифати ва нафислиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда уларнинг харидори кўпайиб, импорт ўрнини босмоқда. Шунингдек, завод биносида савдо дўкони ташкил этилган. Маҳсулотларнинг 15 фоизини Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
- Заргарлик халқимизда азалдан бўлган, бугун ҳам бор, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бизнинг мақсадимиз - ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш. Юртимизда хомашё, қўли гул ҳунармандлар бор. Бу соҳа миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор.
Корхона хомашёни Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати комбинатларидан биржа савдолари орқали олади. Бу маҳаллий ҳунармандлар учун ҳам қулайлик яратади. Завод уларга ярим тайёр маҳсулотлар етказиб беради.
Бугун Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг янги биносини ҳам кўздан кечирганди.
1348views0replies
0

Изоҳлар