Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш тизими жорий этилади

Бу борада Қозоғистон томони билан соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш борасида Меморандум имзоланди.

786views0replies
0

uzhealth.uz

Инсультни дастлабки 4 соатда сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усулини Ўзбекистонда жорий этиш режалаштириляпти. Шу мақсадда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қозоғистоннинг  “Cerebra.ai Ltd.” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатган.
2021 йил 13 январда томонлар ўртасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида соғлиқни сақлашни рақамлаштириш борасида халқаро ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшадиган Меморандум имзоланди.
Миллий палата томонидан қозоғистонлик ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистонда сунъий интеллектни жорий этган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича илк лойиҳани амалга ошириш режалаштириляпти. Яъни ишемик ва геморрагик инсультларни автоматлаштирилган ҳолда ташхислаш бўйича “Церебра” тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, “Церебра” платформасига жорий этилган сунъий интеллект даволаш муассасаларида ўрнатилган компьютер томографияси билан интеграциялашганидан кейин инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш имконини беради.
786views0replies
0

Изоҳлар