Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +22 даражагача бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1165views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 16 январь куни республикада об-ҳавони паст босим майдони белгилайди. Эрон ҳудудларидан жуда қуруқ ва илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кундузи +15...+20, жанубда эса +22 даражагача ва кечалари 0...+5 даража атрофида бўлади. Бундай ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10-12 даражага юқори бўлади.
17 январь куни Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичлашади ва кундузги ҳаво ҳарорати +13...+16 даражагача пасаяди, кечаси 0...+5 даража атрофида бўлади.
Қайд этилишича, шу кунларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари бўйича қор кўчиши хавфи эълон қилинган.
«Бироқ, бу иссиқ ҳали баҳор эмас. Кейинги ҳафтада яна совуқ бўлади», - дейилади хабарда.
1165views0replies
0

Изоҳлар