Излаш
RUUZ

Спорт

Олий таълимда шахмат бўйича алоҳида факультет очилади

Бу президентнинг шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга оид қарорида алоҳида белгилаб қўйилди.

1137views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Бу ҳақда “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгилаб қўйилди.
Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бошқа ОТМларда ҳам шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланиши мумкин.
Шунингдек, педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича “Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма” танлови ташкил этилади, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилган. Филиал фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
1137views0replies
0

Изоҳлар