Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

2020 йилда миллий валютанинг қадрсизланиш даражаси маълум қилинди

Миллий валютанинг қадрсизланиш даражасига пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши каби омиллар таъсир кўрсатган.

1104views0replies
0

Марказий банк 2020 йилда ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир қисқача шарҳини эълон қилди.
Мазкур шарҳда миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга кўра, ўтган 2020 йилда миллий валютанинг 7,2 фоизга қадрсизланган.
Қайд этилишича, миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланади.
Шундан келиб чиқиб Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши, асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин девальвацияси натижасида девальвацион кутилмаларнинг ўсиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши каби омиллар таъсирида миллий валюта 7,2 фоизга қадрсизланган.
Фақатгина йилнинг иккинчи ярмига келиб сўмнинг алмашув курсида нисбатан барқарор динамика кузатилиб, 2,7 фоизга қадрсизланган.
“Умуман олганда, 2020 йил давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси йил бошига нисбатан (9501 сўм/долл.дан 10461 сўм/долл.гача) 10,1 фоизга қадрсизланди.
Ўз навбатида, жорий йилда миллий валютанинг алмашув курси ички валюта бозорида вужудга келадиган талаб ва таклиф асосида узоқ муддатли фундаментал тренд доирасида шаклланиши прогноз қилинмоқда”, дейилади МБ қисқача шарҳида.
1104views0replies
0

Изоҳлар