Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳридаги туманларнинг бирида ичимлик суви икки кунга ўчирилади

Мазкур ҳолат ичимлик суви тармоғидаги носозликни бартараф этиш ишлари билан боғлиқ.

834views0replies
0

UzNews.uz

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзо-Улуғбек тумани Нейрохирургия касалхонаси олдидаги Д-800 мм бўлган ичимлик суви тармоғидаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, 15 январь соат 10:00дан 16 январь соат 20:00гача қуйидаги манзилларда ичимлик суви вақтинча тўхтатилади:
- Наврўзобод маҳалласи «Қорасув» қароргоҳи
- Нейрохирургия касалхонаси
- Аҳмад Югнакий спорт мажмуаси
Бундан ташқари, Геофизика шаҳарчасидаги қозонхонанинг ўчиши сабабли қуйидаги жойларда иссиқлик таъминоти ҳам вақтинча тўхтатилади:
- Геофизика ташкилоти
- 15та кўп қаватли уйлар
- 20та ерли хонадонлар
- 3-маҳаллий қозонхона
834views0replies
0

Изоҳлар