Излаш
RUUZ

Жамият

Россиянинг икки қурилиш компанияси 14 минг нафар ўзбекистонликни ишга қабул қилади

Январь охиригача мазкур компания вакиллари Ўзбекистоннинг учта шаҳрида танлов асосида номзодларни танлаб олади.

1001views0replies
0

Depositphotos / kalinovsky

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россиянинг йирик қурилиш компаниялари – “ПИК-Индустрия” АЖ ва “ТехСтрой” МЧЖ корхоналари раҳбарияти вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказилди.    
Ташриф давомида рус компаниялари вакиллари 8 та йўналишда (монтажчи, электр пайвандчи, электр монтажчи, ғишт териш, арматура, қолиплаш, юк жойлаш, ички пардозлаш) номзодлар учун танлов ўтказади.
Танлов 15-31 январь кунлари Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида ўтказилади.
15-19 январь кунлари - Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги номзодлар Фарғона шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун 20-23 январь кунлари Урганч шаҳрида ўтказилади.
Пойтахт ва қолган вилоятлар аҳолиси учун танлов 25-31 январь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг охирига қадар ушбу компанияларда жами 14 000 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш имконияти мавжуд.
Аввалроқ, Ўзбекистондан 200 нафар фуқаро БААда қўриқлаш ишларига танлаб олинганди.
1001views0replies
0

Изоҳлар