Излаш
RUUZ

Реклама

KidsProfi касблар шаҳрида бутун январь ойида чегирмалар

KidsProfi – бу ҳар бир бола учун 20дан ортиқ касбларни ўрганиш мумкин бўлган орзулар шаҳри.

1224views0replies
0

KidsProfi – бу болаларга мўлжалланган ажойиб лойиҳа. Ҳар бир киши ўзига ёқадиган нарсани топа олади: қизлар гўзаллик салони, гуллар хонасига ташриф буюришади, ўғил болалар эса ёнғинни ўчириш, тартибни кузатиш ва жиноятларни суриштириш билан шуғулланишади.
Ҳаммаси худди ҳақиқий шаҳардагидек: ёш шифокорлар беморларни қабул қилишади, рассомлар сурат чизишади, меъморлар ва қурувчилар эса бинони лойиҳалаштириб, уни қуришади. Почтачи хат тарқатади, инкассаторлар эса пул йиғишади. Ферма ва ветеринария шифохонасида иш қайнаб туради, ахир ҳайвонларни парвариш қилиш осон иш эмас.
Касблар бўйича бажарилган ишлар учун олинган ойликни ўйинчоқларга алмаштириш ёки фоиз олиш учун KidsProfi банкига қўйиш мумкин.
Нархлар:
4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга: 75 000 сўм ўрнига 50 000 сўм
1 нафар кузатувчи: бепул
2 нафар кузатувчи: 20 000 сўм ўрнига 10 000 сўм
2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга: 25 000 сўм ўрнига 20 000 сўм
Нафақадагиларга: бепул
2 ёшгача бўлган болаларга: бепул
KidsProfi шаҳрида бўладиган вақт – 3 соатгача.
Акция фақатгина иш кунлари амал қилади!
Шанба ва якшанба кунлари амал қиладиган нархлар:
Болалар учун: 75 000 сўм
Катталар учун: 25 000 сўм
4 ёшдан кичик бўлган болалар учун алоҳида жойлар бор:
- Юмшоқ полга эга болалар майдончаси
- Сигир ва бузоғи бор қувноқ ферма
- Мини-батутли катта ўйин лабиринти
Шунингдек, аниматорлар болаларни зериктириб қўйишмайди: «Симка» ва «Нолик», «Незнайка» ва «Профессор Химик».
Энагалик хизмати ҳам бор: соатига 40 000 сўм ўрнига 20 000 сўм.
Ҳудудда қуйидагилар бор:
- Кенг фуд-корт
- Барга эга кафетерий
- Банкетлар учун алоҳида VIP-зал
Бутун оилангиз билан энг ҳамёнбоп нархларда дам олишга ва яхши кайфият билан қувватланишга улгуринг!
Телефон: +998 94 606 51 40
Манзил: Чорсу майдони, собиқ Туркуаз, 3-қават.
Реклама ҳуқуқлари асосида
1224views0replies
0

Изоҳлар