Излаш
RUUZ

Жамият

Истанбул аэропортида ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзоси қўлга олинди — видео

У сохта паспорт орқали Германияга учмоқчи бўлганида полиция томонидан ушланди.

1016views0replies
0

Видеодан кадр

Истанбул аэропортида ИШИД террорчи ташкилоти аъзоси Ўзбекистон фуқароси Бунёд Мухиддинов сохта паспорт орқали хорижга учмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди.  
Бунёд Мухиддинов 6 январь куни Тожимуҳаммад Каримов исмли шахс номига олинган Қирғизистон паспорти билан Германияга учиб кетмоқчи бўлади. Полициянинг Германияга нима мақсадда бораётгани ҳақида берган саволига “сайёҳман” дея жавоб беради. Бироқ полиция бундан шубҳаланиб, паспортни синчиклаб текшириши ортидан сохта эканлиги аниқланади.
Ушбу шахснинг 4 йил аввал террорчи ташкилотга аъзолиги айби билан операция олиб борилаётганда репатриация марказидан қочгани аниқланди. Полиция уни депортация қилиниши учун Истанбул вилояти миграция бошқармасига топширган.
Аввалроқ, 2017 йил Янги йил байрамида Истанбулдаги Reina тунги клубида 39 кишини ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 1368 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
1016views0replies
0

Изоҳлар