Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини йўллади

Шавкат Мирзиёев мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан Ўзбекистон ҳарбийларига, халқига табрик йўллади.

1394views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ватандошларни табриклади.
“Биз баҳодир ва довюрак ҳарбийларимиз билан – ўзининг муқаддас қасамёдига содиқ қолиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф ила адо этаётган юртимизнинг забардаст ўғлонлари билан ҳақли равишда фахрланамиз”, - дейилади президент табригида.
Шунингдек, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган қўрқмас ва ҳақиқий ватанпарвар аскар ва офицерларнинг ота-оналарига, шунингдек, ҳарбий ҳаётнинг бутун қувонч ва ташвишларини турмуш ўртоқлари билан баҳам кўриб келаётган меҳрибон ва сабр тоқатли рафиқаларига улкан миннатдорлик билдирган.
Президент мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, хусусан янги Мудофаа доктринаси қабул қилингани, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилгани, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилгани, миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилганини ёдга олди.
“Тарихимизда биринчи марта ўз моҳиятига кўра ноёб тизим – ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бундай иш усули жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун  имкон берди. Энг муҳими, “Армия ва халқ – бир тану бир жондир” деган улуғ ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда”, - таъкидланади табрикда.
Президент билдиришича, мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, бўлинмаларни бошқаришда ахборот технологияларини кенг қўллаш, жанговар тайёргарлик ва касбий маҳоратни ошириш – бундан кейин ҳам устувор вазифалар бўлиб қолади.
1394views0replies
0

Изоҳлар