Бугун махсус комиссиянинг йиғилиши ўтказилди.
Бугун Жиззах шаҳар ҳокимлигида махсус комиссиянинг қулаб тушган бино бўйича йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ўтказилган йиғилишда комиссия раиси Жиззах шаҳар ҳокими А. Шукуров ушбу ҳалокатни ўрганиш бўйича аниқланган дастлабки маълумотлар ҳақида ахборот берди.
Маълум бўлишича, иншоот ижтимоий тармоқларда тарқалган “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан эмас, балки “Баракали қоракўл чорвадор” фермер хўжалигига тегишли.
Ушбу фермер хўжалиги Фориш туман ҳокимининг 2017 йил 28 июлдаги қарори билан “Дарвоза” МФЙ ҳудудида лалми ерда қоракўл қўйчиликка ихтисослаштириб ташкил этилган.
Фермер хўжалиги Жиззах шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланиб келган. Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 17 сентябрдаги қарори билан “Зилол” маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган бинони бузиб, ўрнида биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, юқори қаватлари турар жой биноси сифатида қайта қуришга рухсат берилган. Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармаси архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ I-II) ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
“Discovery architects group” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, “Шаҳарсозлик экспертизаси” ДУК Жиззах вилояти филиалининг хулосаси олинган ва вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилган ҳамда рухсатнома олинган.
Қурилиш лойиҳаси, рухсатнома олишда барча техник ҳужжатлар қанчалик тўғри эканлиги, ҳалокатга лойиҳалаштиришдаги камчиликлар сабаб бўлганми йўқлиги ҳозирча номаълум. Бу комиссия томонидан ўрганилмоқда.
Қурилишнинг бюртмачиси ҳам, пудратчиси ҳам “Баракали қоракўл чорвадор” фермер хўжалигининг ўзи бўлгани ойдинлашди.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш