Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент таътилдан кейинги илк расмий сафарини Жиззахдан бошлади

Шавкат Мирзиёев бугун Жиззахдаги ҳарбий қисмни бориб кўрди.

1228views0replies
0

president.uz

Давлат раҳбари дастлаб Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди, хабар берди.
Давлат раҳбари аскарларнинг ўқув-машғулотларини кўздан кечирди. Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ тўғри йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан ҳарбий округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги тиббиёт пунктини кириб кўрди. Бу ерда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига малакали хизмат кўрсатилмоқда. Президентимиз ушбу пунктдаги ускуна ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланиб, ҳарбий қисм яқинидаги Олмачи маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпиталь ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани хабар қилинганди.
1228views0replies
0

Изоҳлар