Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 131-автобус йўналиши “чуқур ўрганилгани”дан сўнг ўзгаришсиз қолдирилди

Аввалроқ, мазкур йўналиш ҳаракати “Жанубий вокзал – Олимпия мавзеси” оралиғида ташкил этилиши тўғрисида маълумот берилган эди.

1191views0replies
0

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

“Тошшаҳартрансхизмат” йўловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни инобатга олиб ҳамда ушбу йўналишнинг фаолиятини “янада чуқур ўрганиб чиқиб”, 131-сонли йўналиш ҳаракати вақтинчалик ўзгартиришсиз қолдирилганини маълум қилмоқда.
Жамият хабарига кўра, бу билан йўловчилар ташишдаги узилишларнинг олдини олиш ҳам мақсад қилингани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан 2021 йил 11 январь кунидан бошлаб, 131-сонли автобус йўналишининг ҳаракати қисқартирилиши ва йўналиш ҳаракати “Жанубий вокзал – Олимпия мавзеси” оралиғида ташкил этилиши тўғрисида маълумот берилган эди.
1191views0replies
0

Изоҳлар