Излаш
RUUZ

Жамият

Маҳалла ходимлари ҳам тавсиянома асосида ўқишга имтиёзли қабул қилинади

Тавсиянома, жумладан, эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётган ходимларга берилади.

1237views0replies
0

t.me/mahallavaoilainfo

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 
Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади. 
Мазкур сиртқи таълим шакли доирасида ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.
Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади. Бунда тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди. 
Тавсиянома, жумладан, эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётган ҳамда тизимда камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга берилади.
1237views0replies
0

Изоҳлар