Излаш
RUUZ

Жамият

2020 йилда жами 32 та маданият объекти маҳаллий ҳокимликлар томонидан сотиб юборилган

Масалан, Тошкент шаҳрида 3 та маданият объекти Маданият вазирлиги билан келишилмаган ҳолда ҳокимлик балансига ўтказилиб, сотувга қўйилиб, сотиб юборилган.

994views0replies
0

senat.uz

Бугун, 8 январь куни АОКАда бўлиб ўтган Бош вазир ўринбосари ва вазирлар иштирокидаги брифингда маданият вазири Озодбек Назарбеков 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида 8 тадан, Фарғона вилоятида 13 та, Тошкент шаҳрида 3 та маданият объекти Маданият вазирлиги билан келишилмаган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар томонидан балансига ўтказилиб, сотувга қўйилиб, сотиб юборилганини маълум қилди. 
–  Бу —  йўл қўйилган камчиликлар. “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун бошқа идора ва ташкилотлар билан ўртамиздаги муносабатларни аниқ белгилаб беряпти. Бундан кейин шу каби муаммоларда энди вазирликнинг аниқ позицияси шаклланади, - дейди Озодбек Назарбеков.
Вазир шунингдек, тизимда ўтган йилда амалга ошмай қолган масалалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Қайд этилишича, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, ноталар тўплами ва махсус мусиқий адабиётларни чоп этиш режалаштирилган, аммо айни пайтда мазкур дарсликларнинг лойиҳалари тайёр бўлишига қарамасдан унинг молиявий манбаси аниқланмагани учун бажарилмай қолган. 
–  Куни кеча Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган муҳокамаларда Бош вазир Молия вазирлигига топшириқ берди, бу йил ушбу муаммоларни ҳам босқичма-босқич ҳал қиламиз, - дейди вазир.
994views0replies
0

Изоҳлар