Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда совуқ ҳаво ҳарорати чекинади

Синоптиклар ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

1397views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари антициклоннинг совуқ периферияси бузилиши давом этади ва якшанба кунига келиб, юқори босим майдони Ўзбекистон ҳудудидан бутунлай чиқиб кетади.
Кечалари ҳарорат кўтарилиши секинроқ бўлади, кундузи эса тезлашади.
Якшанба куни кечалари -1...-6, кундузи эса +7...+10 даражагача бўлади. Ҳарорат меъёрий қийматларга яқинлашади.
Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
1397views0replies
0

Изоҳлар