Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахтда 24 январдан ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар киритилмоқда

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ичимлик суви учун янги – 61,2 фоиз қимматроқ нарх таклиф қилганди.

1228views0replies
0

UzNews.uz

Тегишли қарор ва декларацияга мувофиқ “Toshkent shahar suv ta’minoti” МЧЖ 2021 йил 24 январдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар киритилишини маълум қилди.   
Аҳоли (I гуруҳ), бюджет ташкилотлари (II гуруҳ) ва улгуржи истеъмолчилар (II гуруҳ) учун 1 м3 ичимлик суви нархи 400 сўмни, тижорат истеъмолчилари (III гуруҳ) учун эса 1 м3 - 1000 сўмни ташкил қилмоқда. 
Оқова суви хизмати учун аҳоли (I гуруҳ), бюджет ташкилотлари (II гуруҳ) ва улгуржи истеъмолчилар (II гуруҳ)  1 м3 учун 350 сўм тўлайди. Тижорат истеъмолчилари (III гуруҳ) учун эса 820 сўмни ташкил қилади.
Аввалроқ, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” ичимлик сувининг нархи кескин оширилиши сабабларини маълум қилганди.
1228views0replies
0

Изоҳлар