Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда икки эркак 7 та тўлов терминалларини ўғирлади — видео

Айни вақтда улар қўлга олиниб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

1422views0replies
0

Видеодан кадрлар

Яшнобод тумани ИИО ФМБга пойтахтда ўрнатилган бир неча тўлов терминаллари ўғирлангани тўғрисида мурожаат келиб тушади. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятда гумонланаётган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon кўрсатувида маълум қилинди.
Келиб тушган хабарга кўра, туманнинг Қорасув кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўкони ёнидаги терминал ўғирлаб кетилган.
Олиб борилган текширувларга кўра, терминал давлат рақами ечиб олинган оқ “Дамас”да олиб кетилгани аниқланган. Ўғирликда гумонланган шахслар қўлга олиниб, Яшнобод тумани тергов бўлимига топширилган.
Аниқланишича, 2020 йил 15 декабрдан жорий йилнинг 2 январига қадар мазкур шахслар жами 7 та терминалларни ўғирлаб, уларни бузиб, ичидаги пулларни ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.
Ушбу ҳолатларни муқаддам судланганлар – 1990 йилда Тошкентда туғилган Дилшод ва 1989 йилда туғилган Рамзиддин амалга оширгани маълум бўлди. Уларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси, 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
1422views0replies
0

Изоҳлар