Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда соғлиқни сақлаш тизимида 7 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1139views0replies
0

UzNews.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, олиб борилган ўрганишларда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 9,256 млрд сўмлик дори воситаларига муқобил тижорат таклифлари мавжуд бўлгани ҳолда, 14,902 млрд сўмга, яъни 5,643 млрд сўм қиммат нархларда давлат харидларни амалга оширгани аниқланган. 
Шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда 4,999 млрд сўмлик қийматдаги тендер ва 186,1 млн сўмлик электрон дўкон шаклидаги харидлар давлат харидларига оид қонун талабларига зид равишда ташкил қилинган. 
Бундан ташқари, вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 2020 йил 9 ойи давомида жами 1 млрд 384 млн сўмлик талон-торожлик, молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали томонидан тез тиббий ёрдам бригадаларига жалб қилинмаган 48 нафар ходимларга 124,5 млн сўм рағбатлантириш учун маблағлар ортиқча тўлаб юборилган.
“Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган талон-торожлик ва суистеъмолчиликлар миқдори жами 7 млрд сўмни ташкил этди.
Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Бош прокуратурага юборилди”, дейилади Агентлик хабарида.
Мазкур ҳужжатлар асосида Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари ва вилоят санитария эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1139views0replies
0

Изоҳлар