Излаш
RUUZ

Жамият

Хонанда Жасур Умировнинг “иши” судга оширилди

Вояга етмаган қизнинг номусига тегиш билан айбланаётган хонанданинг жиноят иши мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланган.

2371views0replies
0

RizaNovaUZ / YouTube

Аввалроқ, хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш.М.нинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар бергандик.  
Ишда тўпланган далиллар асосида Ж. Умировга нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 2020 йил 21 декабрдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур жиноят иши мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги сабабли, унга Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан, шунингдек, у билан бирга бўлган фуқаро А. ва Ш. лар Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисми ва бошқа моддалари билан айбланганини маълум қилди.  
Бугун терговга оид барча жиноят иши ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли судлов органига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2371views0replies
0

Изоҳлар