1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
5 январь, 14:55 504 0

Ўзбекистон яна иккита Afrosiyob тезюрар йўловчи поездини харид қилади

Мазкур электр поездларнинг ҳар бири 13 та вагондан иборат бўлади.

Ўзбекистон яна иккита Afrosiyob тезюрар йўловчи поездини харид қилади
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзбекистон жорий йил сўнггига қадар иккита Afrosiyob тезюрар йўловчи поездини харид қилади.

“Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2021 йилнинг декабрига қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электр поезди ҳамда 4 та “эконом” тоифали вагон харид қилади.

Қайд этилишича, 2 та электр поезднинг ҳар бири 13 та вагондан иборат бўлиб, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати (4 та “эконом” тоифали вагон билан биргаликда) 65,0 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумот учун, мазкур қарорга мувофиқ 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастурда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ учун жами инвестициялар ҳажми 696,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар