Излаш
RUUZ

Спорт

Расман: 5 йилга футболдан четлатилган мураббий “Нефтчи”ни бошқаради

Илҳом Мўминжонов бугун Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзолади.

1028views0replies
0

t.me/pfcneftchi_uz

Бугун 2 январь куни “Нефтчи” футбол клуби қароргоҳида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан жамоанинг янги бош мураббийининг таништирув маросими ўтказилди.
Маросимда вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳуршид Аҳмедов ва “Нефтчи” клуби директори Зоҳиджон Ғофуровлар иштирок этиб, Илҳом Мўминжонов “Нефтчи” жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланганлиги ва 4 йиллик шартнома имзоланганлигини маълум қилди.
Илҳом Мўминжонов бор кучи ва тажрибасини фарғоналиклар ишончини оқлашга ва жамоанинг Суперлигадаги иштироки ва салоҳиятини қайта тиклашга сарфлашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун 2019 йилнинг апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан 50 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган ва 5 йил муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.  
Кейинроқ, “Сурхон” клубининг Этика қўмитасига қилган мурожаатидан сўнг Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати 2020 йилнинг 31 декабрига қадар қисқартирилганди.
1028views0replies
0

Изоҳлар