Излаш
RUUZ

Жамият

Энди ОТМларда ҳафталик ўқув кунларини муассасанинг ўзи мустақил белгилайди

Шунингдек, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан ОТМлардаги ўқитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби ҳам белгилаб берилди.

1161views0replies
0

t.me/tsulofficial

Эндиликда таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади.
Бу борада 2020 йил 31 декабрь куни Ҳукуматнинг “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 824-сонли қарори қабул қилинди.  
Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.
Шунингдек, олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
– профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
– ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин. 
2021 йил 1 январдан:
– ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
– таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
– ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.
1161views0replies
0

Изоҳлар