1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
2 январь, 10:55 783 0

Мактаблар учун 2021 йилга Давлат дастури ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторлари тасдиқланди

Жорий йилда аниқ ва табиий фанларга ихтисослашган умумтаълим муассасалар сонини 296 тага етказиш режалаштирилмоқда.

Мактаблар учун 2021 йилга Давлат дастури ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторлари тасдиқланди
Фото: Халқ таълими вазирлиги

Президентнинг тегишли қарори билан таълим тизими учун 2021 йилга Давлат дастури ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторлари тасдиқланди.

Унга кўра, Халқ таълими вазирлигига мазкур мақсадлар учун жорий йилга жами 3 трлн 313,6 млрд сўм ажратилди.

Шундан 593,9 млрд сўм Халқ таълимида ўқитиш самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг сифат таркибини яхшилаш ва ривожлантириш дастури учун ажратилди.

Бунда инглиз тилини билиш Европа Иттифоқи талаблари С1-CEFR даражасига мувофиқ билимга эга бўлган инглиз тили ўқитувчиларининг улуши 10% га етказилади.

Умумталим мактабларидаги олий тоифали ўқитувчилар улуши 4 фоизга, биринчи тоифали ўқитувчилар улуши 15% га ва иккинчи тоифали ўқитувчилар улуши 35% га етказилади.

Шунингдек, 

–  сифатли таълим олиш шароитларини яхшилаш учун 325,6 млрд сўм ажратилмоқда. 

Бунда аниқ ва табиий фанларга ихтисослашган умумтаълим муассасаларининг улуши 3 фоизга етказилади (296 та мактаб).

Жумладан, Математика фанига ихтисослашган мактаблар (113 та), Кимё ва биология фанларига ихтисослашган мактаблар (87 та) ҳамда Ахборот коммуникация технологияларига ихтисослашган мактаблар (96 та) ташкил этилади.

–   таълимда замонавий информацион технологияларни қўллаш ишларига 98 млрд сўм ажратилади. Бу орқали умумтаълим мактабларининг кенг полосали Интернет тармоғига уланиш даражасини 32% га етказиш режалаштирилмоқда.

–  Халқ таълими соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича режалаштирилаётган 25 та лойиҳа учун 146,1 млрд сўм ажратилган.

–  Халқ таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича инвестиция дастурига 2 трлн 150 млрд сўм ажратилади. Бунда кимё, биология ва физика хоналарини махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш даражасини 23% га ҳамда мактабларни компьютер синфхоналари билан таъминланиш даражасини 63% га етказиш мақсад қилинган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар