Шунингдек, ўқув-машқ жараёнида фойдаланилаётган автотранспортлар ҳам талабларга риоя қилмайди.
Транспорт вазирлиги томонидан “Автомобиль ташувларини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.
Автомобиль ташувларини назорат қилиш тартибини ўрнатиш, автотранспорт хизматлари хавфсизлиги ва сифатини ошириш, рухсатнома бериш тизимини такомиллаштириш ва миллий ташувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташишда лицензиясиз фаолиятни аниқлаш ва унга тубдан чек қўйиш мақсадида Автомобиль ташувларини назорат қилиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқилди.
Автомобиль ташувларини назорат қилишни асосий мақсадлари сифатида автотранспортда хизматлар хавфсизлиги ва сифатини ошириш, автомобилларда ташувлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида лицензиясиз ташиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан амалдаги қонунчиликка асосан чоралар кўриш ва бошқалар ҳисобланади.
Мазкур низом талаблари қуйидаги автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди:
а) табиий офатларни (зилзила, тошқинлар, ёнғинлар, эпидемиялар ва ҳ. к.) ва уларнинг оқибатларини тугатишда ёки қутқарув операцияларида фойдаланилаётган;
б) ўқув-машқ жараёнида фойдаланилаётган;
в) конструктив такомилига етказиш, таъмирлаш ёки уларга техник хизмат кўрсатиш доирасида йўл синовларидан ўтказилаётган ва ҳали фойдаланишга топширилмаган;
г) Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигига қарашли тузилмалар томонидан кузатиб борилаётган;
д) божхона органлари томонидан божхона назорати остида кузатиб борилаётган автотранспорт воситалари.
Лойиҳа муҳокамаси 15 январга қадар давом этади.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш