Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Тадбиркорларга санитария-эпидемиологик осойишталик белгисини бериш тартиби белгиланди

“Санитария-эпидемиология хизматининг назорат фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 

1214views0replies
0

t.me/davxizmat

Президентнинг 2020 йил 25 июлдаги тегишли фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги бўйича “Санитария-эпидемиология осойишталик белгиси”ни бериш тартиби белгиланди.  
Ушбу белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан ўтказилган текширишлар натижасида (мажбурий) тартибда 2021 йил 1 апрелдан бошлаб берилади.
Бунда тадбиркорлик субъектига белги бериш ва муддатини узайтириш учун қилинган мурожаат 15 иш кунида қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
•   тадбиркорлик субъектига белги бериш режасини тузиш;
•  тадбиркорлик субъектида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги бўйича текширув ўтказиш;
•  лаборатория-инструментал таҳлиллар ўтказиш ва таҳлилларини ўтказиш учун маҳсулотлардан намуналар олиш;
•  текшириш ва лаборатория-инструментал таҳлиллар натижаси бўйича тоифаларни белгилаш;
•  тоифа белгисини бериш.
Тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий белги бериш учун:
•  аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун биринчи маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари, белгининг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдорида;
•  умумий овқатланиш, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи (санитария-эпидемиологик хулоса бериши бундан мустасно), меҳмонхона хизматини кўрсатувчи ҳамда болаларга таълим ва тарбия берувчи тадбиркорлик субъектлари учун биринчи маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари, белгининг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида;
•  бошқа тадбиркорлик субъектларига биринчи маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, белгининг муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Аввалроқ, мазкур белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги — “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилиши маълум қилинганди.
1214views0replies
0

Изоҳлар