Излаш
RUUZ

Жамият

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси 2021 йил 6 январь куни чақирилади

Навбатдаги ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилади.

1008views0replies
0

senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 2021 йил 6 январь куни чақирилади. Бу ҳақда Сенатнинг Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
1008views0replies
0

Изоҳлар