2020 йил 30 декабрда президентнинг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган.
Жумладан, 2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб мамлакатимизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 747,3 минг сўм миқдорида;
Маълумот учун айтиш жоизки бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679,3 минг сўмни ташкил этади.
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10 фоизга оширилмоқда. Бундан ташқари,
– 2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа (434 минг сўм) ҳамда кам таъминланган оилаларга тўланадиган моддий ёрдам (326-653 минг сўм) миқдорларда;
– 2021 йилнинг 1 февралидан мамлакатимизда солиқлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда фойдаланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм миқдорида белгиланмоқда.