Автомобилдаги ёнғинга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқда "Чилонзорда "Дамас" ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 декабрь куни соат 18:10 ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида, "Тошкент-Янгийўл" йўналишида 1990 йилда туғилган И.М. "Дамас"да ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Натижада, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш