Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чилонзорда "Дамас" ёниб кетди. Ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган — видео

Автомобилдаги ёнғинга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

2092views0replies
0

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқда "Чилонзорда "Дамас" ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 декабрь куни соат 18:10 ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида, "Тошкент-Янгийўл" йўналишида 1990 йилда туғилган И.М. "Дамас"да ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Натижада, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.  
2092views0replies
0

Изоҳлар