Излаш
RUUZ

Жамият

“Россельхознадзор” Фарғонадан келадиган қуруқ меваларга қўйилган тақиқни олиб ташлади

Бунда маҳсулотнинг фитосанитар хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория синови протоколлари бўлиши талаб қилинади.

770views0replies
0

twitter.com/usembtashkent

Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (“Россельхознадзор”) 2021 йил 1 январдан Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига рухсат берди.  
“Россельхознадзор” бундай қарорга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан ўтказган музокаралар натижасида келган.
Қуруқ меваларни етказишда фитосанитар сертификатда ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мажбурий қилиб белгиланган.
Фарғонадан келувчи қуруқ меваларнинг ҳар бир партияси маҳсулотнинг фитосанитар хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория синови протоколларига эга бўлиши шарт. 
Кеча, “Россельхознадзор” 2021 йилнинг 1 январидан Қашқадарё (11 декабрдан) ва Навоий (4 декабрдан) вилоятларидан келтириладиган помидор ва қалампир импортига рухсат берганди.
770views0replies
0

Изоҳлар