Излаш
RUUZ

Коронавирус

30 кишидан кўп бўлган ҳолда Янги йил байрамини нишонлашга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси олдин қабул қилган қарорини ўзгартирди.

989views0replies
0

Иллюстрация

Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўп бўлган ҳамда коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилди
Республика махсус комиссияси коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олиб, Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  
30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:
—  шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;
—  коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.
Республика махсус комиссияси аввалроқ барча давлат ва нодавлат ташкилотларида корпоратив байрам тадбирларини ташкил этишни тақиқлаганди.
989views0replies
0

Изоҳлар