Излаш
RUUZ

Жамият

5 йил ичида йирик шаҳарлардаги ОТМлар шаҳар чеккасига кўчирилади

Бу борада тегишли ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

889views0replies
0

Иллюстрация / president.uz

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “2020-2025 йилларда йирик шаҳарларни ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
2020-2025 йилларда йирик шаҳарларни ривожлантириш йўналишлари сифатида – Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари танлаб олинган.
Мазкур ҳудудларда 2020-2025 йилларда урбанизацияни ривожлантиришнинг асосий концептуал йўналишларидан бири олий, умумтаълим ва мактабгача таълимни ривожлантириш йўналишига мувофиқ,“талабалар шаҳарчасини” шакллантириш мақсадида мавжуд олий таълим муасассаларни йирик шаҳарлар чеккаси ҳудудига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муасассаларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни кўриш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 14 январга қадар давом этади.
889views0replies
0

Изоҳлар