Излаш
RUUZ

Жамият

Автомобилларни нотариал расмийлаштирмасдан ижарага олиш имконияти яратилади

Бунда фақат ижарага берувчи ташкилотнинг автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгисига эга бўлиши шарт.

1133views0replies
0

yandex.ru / Иллюстрация

2021 йил 10 январдан каршеринг ташкилотлари нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини 30 кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу борада Ҳукуматнинг “Автомототранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Бунда каршеринг ташкилотларининг автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт.
Шунингдек, автомототранспортларни қисқа муддатли ижарага бериш бўйича фаолият Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига киритилади.
Шу билан бирга, автомототранспорт воситаларини каршеринг ташкилотларидан ижарага олган шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида мазкур ташкилотларга “Маъмурий амалиёт” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти берилади.
Бундан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланишни тақиқловчи йўл белгилари танқидий таҳлил қилиниб, тегишли ҳаракат йўналишларида уларни олиб ташлаш чоралари кўрилади.
Транспорт вазирлиги мамлакатда велосипед транспорти, велоинфратузилма, велошеринг (байкшеринг) фаолиятини (ижарага бериш) ривожлантиришни режалаштириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, каршеринг жисмоний шахсларга, шу жумладан чет эл фуқароларига автомотранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш бўйича хизматларни кўрсатиш фаолияти ҳисобланади.
1133views0replies
0

Изоҳлар