Излаш
RUUZ

Жамият

Ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар чиптаси нархининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади

Шунингдек, Буxоро – Урганч – Xива темир йўлини электрлаштириш бошланади.

521views0replies
0

Uzbekistan Airways АЖ

Ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар чиптаси нархининг бир қисми бюджетдан қоплаб берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ўзининг парламентга Мурожаатномасида қайд этиб ўтди.
– Ҳукуматга кейинги йил 1 мартдан бошлаб, ички туризм йўналишларидаги авиақатновларни йўлга қўйиш ва авиачипта нархининг бир қисмини, бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш вазифаси юкланади.
Шунингдек, бир қатор ҳудудий аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга берилади.
Кейинги йилда 2 та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади, Буxоро – Урганч – Xива темир йўлини электрлаштириш бошланади.
Аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновлари хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтирилади.
Тошкент шаҳрида ерусти метросининг 12 километрлик иккинчи босқичи фойдаланишга топширилади. Шу тариқа ерости ва ерусти метро линиялари яхлит тизим сифатида бир-бирига уланади.
Туризмни ривожлантириш бўйича 2021 йилда ҳам изчил ислоҳотларни давом эттирамиз. Айниқса, зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади.
Шунингдек, туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун бюджетдан 1 триллион сўм ажратилади, - деди давлат раҳбари.
521views0replies
0

Изоҳлар