1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
29 декабрь 2020 г. 555 0

Тошкент вилояти аҳолиси учун ичимлик суви ва оқова хизматлари нархлари ўзгарди

Ичимлик суви ва оқова хизматларининг янги нархлари 2021 йилнинг 7 январидан бошлаб кучга киради.

Тошкент вилояти аҳолиси учун ичимлик суви ва оқова хизматлари нархлари ўзгарди
Фото: UzNews.uz

“Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Тошкент вилояти аҳолиси учун ичимлик суви ва оқова хизматлари нархларининг янги тарифини эълон қилди.

Қайд этилишича, бу тўғридаги қарор Тошкент вилояти  халқ депутатлари кенгашинининг 2020 йил 19 декабрдаги 4/11-10-сон қарорига асосланиб қабул қилинган.

Ушбу нархнома истеъмолчилар учун 2021 йилнинг 7 январидан бошлаб кучга киради.  

Ичимлик суви ва оқова хизматлари нархларининг янги тарифлари:

–  Аҳоли учун ичимлик суви: 1 метр куб – 950 сўм, устама ҳақ – 50 сўм.

–  Бюджет ташкилотлари учун ичимлик суви: 1 метр куб – 4 000 сўм, устама ҳақ – 50 сўм.

–  Бошқа ташилотлар учун  ичимлик суви: 1 метр куб – 4000 сўм, устама ҳақ – 50 сўм.

–  Аҳолига оқова хизматлари учун: 1 метр куб – 700 сўм, устама ҳақ – 50 сўм.

–  Бюджет ташкилотларга оқова хизматлари учун: 1 метр куб – 1300 сўм, устама ҳақ – 50 сўм.

–  Бошқа ташкилотларга оқова хизматлари учун: 1 метр куб – 1300 сўм, устама ҳақ – 50 сўм.

Маълумот учун, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган истеъмолчилар учун совуқ сув хизмати бўйича тўловлар белгиланган тарифларга ошиб борувчи 1,5 коэффицентини татбиқ этиш билан амалга оширилади. 

“Тошкент сув таъминоти”нинг эслатишича, Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 13 мартдаги 200-сонли қарорида белгилаб  берилган топшириқ ва таклифлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 1 мартидан вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматларига – 1 метр куб учун 50 сўм учун махсус устама ҳақ белгиланган. 

Аввалроқ, Тошкент шаҳар аҳолиси учун ҳам ичимлик суви ва канализация хизматларининг янги тарифлари жорий этилишига оид ҳоким қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар