Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасини бошлади

Унда жорий йилда эришилган натижалар, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилмоқда. 

701views0replies
0

Скриншот

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини бошлади.
“Хориждан 600 мингга яқин фуқаролар олиб келинди. Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 100 минг ватандошларга зарур ёрдам кўрсатилди. Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун  давлат томонидан жами 82 трлн сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан Инқирозга қарши жамғарма ташкил қилиниб, аҳоли ва ташкилотларга COVID-19’га қарши курашишда қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан 16 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди”, - деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари ва қарийб 8 млн фуқарога жами 66 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдам берилган. 
Мурожаатномани ўзбек тилида қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:
www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/227109332205283 
https://youtu.be/-6fKxuFbx0k
701views0replies
0

Изоҳлар