Излаш
RUUZ

Жамият

Жорий йилнинг 11 ойи давомида “тез ёрдам” 97,7 фоиз ҳолатда ўз вақтида етиб борган – ССВ

Ушбу давр оралиғида “тез ёрдам”га сурункали касалликлари бўлган беморлардан 832 мингга яқин қўнғироқлар келиб тушган.

692views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими шошилинч тиббий ёрдамнинг жорий йил якунлари бўйича кўрсаткичлари ҳақида маълум қилди. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида ушбу хизматга 94 мингдан ошиқ шошилинч бўлмаган ҳолатлардаги мурожаатлар, 133 мингга яқин натижасиз чақириқлар ҳамда сурункали касалликлари бўлган беморлардан 832 мингга яқин қўнғироқлар келиб тушган бўлса, ушбу 11 ойи давомида умумий мурожаатларнинг 2,3 фоиз ҳолатларда чақириққа кечикиб келиш ҳолатлари юз берган. 
“Тўғри, бу фоиз ўтган йиллардаги бу борадаги кўрсаткичлардан анча паст. Аммо шу ўринда, “103” хизмати ходимлар ва ихтисослашган автотранспорт воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлса, унда нега баъзи ҳолларда тез ёрдам кечикади, деган ҳақли савол туғилиши табиий”, дейилади вазирлик маълумотида.
Такидланишича, бунга бир томондан мурожаатлар сони кўплиги сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан аксарият ҳолатларда йўлларда “тез ёрдам” машинасига йўл берилмаслик, асоссиз ва ёлғон чақириқлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлган. 
Вазирлик аксарият хорижий давлатларда йўлларда “тез ёрдам” машиналари учун алоҳида йўлаклар барпо этилганини, шу билан бирга, “тез ёрдам”га йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият бўлиши зарурлигини таъкидлайди.
692views0replies
0

Изоҳлар