Излаш
RUUZ

Жамият

Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари таркибида янги лавозим жорий этилади

Президент фармони лойиҳасига кўра ушбу лавозимга фақат хорижий экспертлар номзоди кўриб чиқилади.

578views0replies
0

senat.uz

Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ташкилий тузилмаси штатлари доирасида ҳокимнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Шунингдек, мазкур ҳужжат билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими ҳам жорий этилади.
Белгиланишича, ушбу ҳужжат лойиҳаси амалга оширилганда:
–  Қўмита ташкилий тузилмасида 2020 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат алоҳида департамент ташкил этилади;
–  Қўмита раисининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари ва департаментнинг асосий иш жойи “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг Самарқанд шаҳридаги биносида жойлаштирилади;
–  Қўмита маблағлари ҳисобидан хизмат автомобилини сотиб олиш ва бюджет маблағлари ҳисобидан “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг биносини таъмирлаш учун маблағ ажратилади;
–  ҳар ҳафтада Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлишини инобатга олиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Бухоро шаҳрида тегишли хизмат шароитлари ташкил этилади;
–  Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига фақат хорижий экспертлар номзоди кўриб чиқилади;
–  маслаҳатчининг ойлик маоши у билан тузилган шартномага мувофиқ белгиланади;
–  Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари томонидан маслаҳатчи учун яшаш жойи ажратилади.
578views0replies
0

Изоҳлар