Излаш
RUUZ

Сиёсат

АҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига махсус амалиёт кучлари учун $20 млн ажратган

Шунингдек, АҚШ армияси муҳандислари корпуси Ўзбекистондаги иккита тўғон хавфсизлигини баҳолаш ишлари бўйича семинар ўтказади.

633views0replies
0

uz.usembassy.gov

2016 йилдан бери АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга ёрдами 400% га ўсган. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Жумладан, АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлигида хавфсизроқ Марказий Осиё барпо этиш юзасидан ҳам ишлар олиб борилган.
Бу борада, элчихона маълумотига кўра, АҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига махсус амалиёт кучлари (МАК) салоҳиятини мустаҳкамлашда кўмаклашиш учун хорижий давлатлар мудофаа тизимини молиялаш доирасида 20 млн доллар ажратди. 
Ушбу маблағлар терроризмга қарши курашиш ва чегара хавфсизлигини такомиллаштириш учун замонавий ускуналар билан таъминлашга ёрдам беради.
АҚШ Ўзбекистоннинг чегара хавфсизлигини яхшилаш мақсадида чегара ўтиш пунктлари ва аэропортларда 100 дан ортиқ “Rapiscan” маркали детектор ўрнатишни якунлади. Бу ўз навбатида йўловчиларни текширишга сарфланадиган вақтни қисқартиради.
Шунингдек, USAID Сирдарё тўғони ўпирилиши қурбонларига шошилинч инсонпарварлик ёрдами тариқасида 100 минг доллардан ортиқ тақдим этди. 2021 йилда АҚШ армияси муҳандислари корпуси Ўзбекистондаги иккита тўғон хавфсизлигини баҳолаш ишлари бўйича семинар ўтказишни режалаштирмоқда.
633views0replies
0

Изоҳлар