Излаш
RUUZ

Жамият

Қўқонда газ йўқлигидан норози аёллар йўлни тўсиб қўйди — видео

Қўқон шаҳар ҳокимлиги мурожаат билан келган аёллар юзасидан расмий баёнот берди.

788views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Кеча ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар уйларида газ ва “свет” йўқлиги учун мутасадди ташкилотлар бепарволик қилгани, шунинг учун ҳокимият рўпарасидаги йўлга чиқишгани айтилган видеолавҳа тарқалганди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳар ҳокимлигига “5-Вақф чорсу” маҳалласидан табиий газ таъминоти бўйича мурожаат билан келган фуқароларнинг масаласи Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жойида бориб ўрганилган.  
Аҳолига хонадонларда табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида янги газ тақсимлаш станцияси барпо этилаётгани ва йил охиригача фойдаланишга топширилиши тушунтирилди. 
Тез кунларда ишга тушадиган янги ГТС юқори босимли қувурдан тўғридан-тўғри табиий газ қабул қилиш имконини беради. Натижада мазкур маҳаллада табиий газ таъминоти яхшиланади.
Таъкидланишича, аҳолига арзон нархларда кўмир ва суюлтирилган газ етказиб берилмоқда, бу ишларнинг олиб борилиши алоҳида назоратга олинган. 
Аввалроқ, Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйганди.  
Сурхондарёда “свет” ўчишидан норози аҳоли кўчага чиқиб, баллон ёққан ҳолда ўз норозилигини билдирганди.
788views0replies
0

Изоҳлар