Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сурхондарёда “свет” ўчишидан норози аҳоли кўчага чиқди — видео

Аҳоли автомобиль йўлида баллон ёқиб, ўз норозилигини билдирган.

946views0replies
0

Видеодан кадрлар

Кеча, 27 декабрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани, “Оби ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаролар электр энергия таъминотидаги узилишдан норози бўлиб, кўчада балон ёқишаётгани акс этган видео тарқалди.
Туман ҳокимлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.  
Унда айтилишича, 25 декабрь куни маҳалла ҳудудидаги 630 кВА кучланишга эга трансформаторнинг ишдан чиқиши оқибатида электр таъминотида узилиш юзага келган.
26 декабрь куни бу ерга қуввати 400 кВА кучланишга эга бошқа трансформатор ўрнатилган. Аммо совуқ об-ҳаво туфайли электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши натижасида ушбу ускуна ҳам ишдан чиққан. 
“Оби ҳаёт” маҳалласида 545 та хонадон бўлиб, ҳудуддаги 630 кВА кучланишга эга трансформаторнинг 25 декабрь куни ишдан чиқиши оқибатида 165 та хонадоннинг электр таъминотида узилиш юзага келган.
Қайд этилишича, ҳозирда муаммо бартараф этилган. 27 декабрь кунининг ўзида 630 кВА кучланишга эга янги трансформатор ўрнатилиб, аҳоли электр энергия билан таъминланган.
946views0replies
0

Изоҳлар