Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда йўловчи автобус жарликка қулади

Юк машинаси билан тўқнашув оқибатида мазкур ҳолат юз берган.

936views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча 27 декабрь куни соат 17:00 ларда, Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида юк автомобили ва йўловчи автобус ўртасида ЙТҲ содир бўлди.
1984 йилда туғилган С.А. Isuzu юк автомобилини Самарқанд – Каттақўрғон йўналишида бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига бориб урган. Зарб оқибатида автобус ўнг томон пастликка ағдарилган.
Натижада автобусда бўлган йўловчилардан бир нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ушбу ЙТҲ бўйича Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
936views0replies
0

Изоҳлар