Излаш
RUUZ

Жамият

Ёлғон ахборот тарқатганлик учун 22 миллион сўмгача жарима белгиланиши мумкин

Агар ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарликка тортилган шахс уни қайта такрорласа, 89 млн сўмгача миқдорда жаримага тортилади.

907views0replies
0

gis.uz

Жорий йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга киритилган қўшимчага кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.
907views0replies
0

Изоҳлар