Излаш
RUUZ

Криминал

Бухоролик 35 ёшли аёл жазманини пичоқлаб қўйди

44 ёшли эркак туман шифохонасида вафот этган.

925views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 35 ёшли турмуш қурмаган аёл ўзи яшаб келган уйда оиласи билан ажрашган 44 ёшли эркак билан учрашиб келган. 
Аёл навбатдаги учрашувда спиртли ичимлик таъсирида эркак билан жанжаллашиб қолади. Шу пайт аёл жазманининг сонига ошхона пичоғи билан бир неча марта тиқиб олади. Бу ҳақда Zamon дастурида маълум қилинди.
Натижада жабрдийда туман шифохонасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Аёлга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 
Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
925views0replies
0

Изоҳлар