Излаш
RUUZ

Жамият

Жиззахдаги ободонлаштириш танловидаги коррупцион ҳолатлар мавжудлиги ўрганила бошланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу борада тегишли сўровни юборган.

770views0replies
0

jizzax.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг февраль ва ноябрь ойларида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркам қиёфага келтириш ва ободонлаштириш мақсадида Шароф Рашидов кўчасига манзарали дарахтлар ва мавсумий гуллар экиш учун, жами 2,6 млрд сўмлик давлат буюртмасини иккала ҳолатда ҳам “My Flower” МЧЖ ютгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Маблағлар эса вилоят ҳокими Салиев Эргаш Алибекович фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган.
Эътиборли томони мазкур тадбиркорлик субъектининг 50,80% улушига Салиева Наргиза Эргашевна эгалик қилади. Вилоят ҳокими ва МЧЖ раҳбари ўртасидаги боғлиқлик бор-йўқлги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз вакотлатлари доирасида мазкур ҳолатни ўрганишни бошлагани ва сўров юборилганини маълум қилди.  
Қайд этилишича, ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.
770views0replies
0

Изоҳлар