Излаш
RUUZ

Жамият

Келаси йилдан хориж ОТМларидаги ўзбекистонлик талабаларга Президент ва давлат стипендиялари ажратилади

Шунингдек, Ўзбекистондаги ОТМларда энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади.

1192views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этган Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Бўлажак олим” танловини ташкил қилиш орқали ёшларнинг энг яхши инновацион ҳамда стартап лойиҳаларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтириш бўйича кўрсатма берди.  
– Бу ишларимизни давом эттирган ҳолда, келгуси йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманларимизда ахборот технологияларини чуқур ўргатадиган замонавий ўқув марказларини ташкил қиламиз. Ёшларга халқаро IT сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Яқин икки йилда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент шунингдек, келаси йилдан ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилишини қўшимча қилди. Мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган, ушбу грант маблағлари эса тўрт йил давомида тўлаб борилади.
Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади.
— Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширамиз. Ишончим комилки, бундай имконият ва имтиёзларга аввало янги Ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари сазовор бўлади, – дея таъкидлади давлат раҳбари.
Қолаверса, икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйилиши айтилди.
1192views0replies
0

Изоҳлар