Излаш
RUUZ

Жамият

“Сардоба иши” айбланувчилари устидан ёпиқ суд мажлиси бошланди

Жорий йил май ойида содир бўлган Сардоба сув омборидаги техноген офат ортидан жами 17 кишига нисбатан айблов эълон қилинган.

930views0replies
0

t.me/Tashkent_SkyNews

Олий суд Матбуот хизмати “Сардоба иши”нинг айбдорлари устидан ёпиқ суд мажлиси бошлангани ҳақида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
Суд жараёни давом этмоқда.
“Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаяпти. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади”, дейилади Олий суд хабарида.
Маълумот учун, Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисмида барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилиши, бироқ бундан давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган ҳоллар, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно эканлиги белгилаб қўйилган.
930views0replies
0

Изоҳлар