Излаш
RUUZ

Жамият

Вояга етмаган шахсни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур ҳолат вояга етмаган шахснинг соғлиғига оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

504views0replies
0

UzNews.uz

Тегишли қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, вояга етмаган шахсни мажбурий меҳнатга жалб қилишга оид 148-3-модда билан тўлдирилади.
Унга кўра, келгусида вояга етмаган шахсни унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларга мажбурий жалб қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар ўша ҳаракат вояга етмаган шахснинг соғлиғига ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, ўша ҳаракат вояга етмаган шахснинг соғлиғига оғир шикаст етказилишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
504views0replies
0

Изоҳлар